Баҳодир Жалоловнинг проф боксда навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум! (постер)

  • 10 октябрь, 2023, 20:30
  • 1
  • Бокс

Проф боксда супер оғир вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов (13-0)нинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди.

Унга кўра, Баҳодир 17 ноябрь куни Lift Promotions томонидан Тошкентда ташкил этиладиган бокс оқшомида Жанубий Африка вакили Крис Томпсон(12-5-1)га қарши рингга кўтарилади.

Маълумот ўрнида, мазкур бокс кечаси "Ҳумо Арена"да ўтказилади.

Баҳакрис

Эслатиб ўтамиз, Жалолов проф боксдаги охирги жангини шу йилнинг 23 августида ўтказиб, унда нигериялик Онориоде Эвериемени нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ХОЛМУРОДОВ АМИР
11/10/2023 00:41
Качон камар учун жанг булади Баходир супер жанги