Баҳодир Насимов “Навбаҳор”ни нега тарк этганини маълум қилди
"Навбаҳор" жамоасининг тажрибали ҳужумчиси Баҳодир Насимов куни кеча “Навбаҳор” сафини тарк этди. Футболчи клуб матбуот хизматига интервью берди.
- “Навбаҳор” мамлакатимиз ва Осиё футболида ўз ўрнига эга клублардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, жорий мавсум арафасида наманганликлар таркибига яхши ниятлар билан қўшилгандим. Аммо жамоа асосан бир ҳужумчи билан ҳаракат қилганлиги боис, Суперлига баҳсларида бошланғич таркибда ҳаракат қилган россиялик футболчи Александр Касьяннинг ўрнига захирадан майдонга тушдим. Бироқ шу ёшимда менга захира ўриндиғида ўтириш ярашмайди. Шу сабабли, ёзги трансфер “дарчаси” пайтида ўзимга бошқа жамоа топишга қарор қилдим. Ушбу масалада клуб раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби билан гаплашдим ва улар мени тўғри тушуниб, кейинги фаолиятимда омад тилашди.
Жамоа бу йил ўз олдига қўйган мақсадига эришиб, совриндорлар қаторидан жой олиши ҳамда Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлишига тилакдошман. “Навбаҳор”га 2-давра баҳсларида омад ёр бўлишини тилайман, - деди футболчи.
Фикрлар
Кейинги ишларингга омад ёр булсин.