Баҳрайн термаси устози: Очилиш ўйинида иштирок этишимиздан хурсандман
Ads

Очилиш ўйинида мезбон мамлакат - БАА ва Баҳрайн терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Бугун мазкур учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналистларнинг саволларига Баҳрай термаси бош мураббийи Мировслав Соукуп жавоб қайтарди.

"Биз саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, А гуруҳида эканлигимиздан ва очилиш ўйинида иштирок этишимиздан хурсандман. 

Тўғри, биз гуруҳда фаворит эмасмиз. Бироқ шуни таъкидлашим керак жамоам сўнгги йилларда катта ўсишга эришди ва биз бу турнирга тайёрмиз.

Футболчиларимнинг БААни енгиш ўтида ёнмоқда деб ўйлайман. Албатта, биз мағлуб бўлишимиз мумкин, аммо ўйин якунида футболчиларим бошларини баланд кўтариб тарк этишини истайман", - деди Cоукуп.