Баҳром Ҳайдаров: Биз учун ортга йўл йўқ
Ads

Хабарингиз бор кеча Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган “Насаф” ҳамда “Нефтчи” (2:0) жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида фарғоналиклар устози Баҳро Ҳайдаров иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги ўйинга тузган режамизни футболчиларимиз бажаришди.  Иккинчи рақамда ҳаракат қилган бўлсак ҳам,  қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилдик.  Гол уриш учун имкониятларга ҳам эга бўлдик.  Аммо бу бизга насиб қилмади.  Ўйиннинг охирида пеналтидан гол ўтказиб юбориш,  ҳамма мураббий учун аламли бўлади.  Футболчиларимизга доим таъкидлаймиз,  ўйин ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунча ўйналишини.  Ўзларингиз гувоҳ бўлдиларингиз,  ҳатто сўнгги сонияларда ҳам бизда гол уриш имкони бўлди.  “Насаф”ни бугунги ғалаба билан табриклайман.  “Насаф” пойдевори бақувват клуб,  бу жамоадан йетакчи ўйинчилар тарк этганда ҳам,  ўрнини бошқа ўйинчилар тўлдириб келаверади.  Ўйинчилар кетгани бу жамоани ҳеч қачон кучсизлантириб қўймайди.  Бунда мураббийнинг ҳам олиб бораётган иши сабаб деб,  ўйлайман.  Жамоанинг кейинги омадсизлиги бу вақтинчалик,  ҳали “Насаф” ўз сўзини айтади.  Жамоамиздаги мавжуд ўйинчиларимиз қўлдан келганча ўйин намойиш этишаяпти.  Мана трансферга яқин қолмоқда.  Жамоамизни кучайтириш учун режалар тузганмиз ва албатта буни амалга оширамиз.  Мақсадимиз,  тажрибали футболчилар билан жамоамизни кучайтирмоқчимиз.  Бизга энди ортга йўл йўқ”, - дейди “Нефтчи” бош мураббийи.