Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эришдик"

TIGGO 2 PRO

Суперлига 2-тури доирасида "Қўқон-1912" клуби Фарғонада "Нефтчи" билан куч синашди. "Истиқлол" стадионида кечган учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди. Беллашувдан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўз майдонидаги очилиш баҳсида барча жамоа ғалаба қозонгиси келади. Шу сабабли учрашув бошиданоқ босим бўлишини билган ҳолда бунга тайёргарлик кўрган эдик. Биринчи бўлимда босимга дош бера олдик.

Иккинчи таймда эса ҳимояга чуқур чекиндик ва оқибатда мезбонларда вазиятлар кўпайди. Шунга қарамай, дарвоза дахлсизлигин сақлай олдик. Дурангга ҳақли эришдик".

Юртимизда футбол байрами давом этади ёхуд бугун Суперлигада 2-тур бошланади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!