![](/img/placeholder.png)
Бакари Санья "Instagram"даги сўзлари сабаб жазога тортилади
“Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Бакари Санья “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги сўзлари сабаб Англия футбол ассоциацияси томонидан жазога тортилади.
Гап шундаки, франциялик футболчи шу ой аввалида “Бернли” клубига қарши учрашувдан сўнг “Instagram”даги шахсий саҳифасида “10 киши 12 кишига қарши. Бироқ, бир жамоа бўлиб барчасини мағлуб этдик” дея расм жойлаштиради.
33 ёшли футболчининг бундай кескин фикр билдиришига учрашув ҳаками Ли Мейсоннинг “шаҳарликлар” ярим ҳимоячиси Фернандиньонинг ўйиннинг 32-дақиқасида майдондан четлатилиши сабаб бўлган.
Фикрлар