Бакайоко Миланда қолиши мумкин, фақат...
Мавсумни "Милан" сафида ижарада ўтказаётган "Челси" ярим ҳимоячиси Темуе Бакайоко ёзда Милан шаҳрининг бошқа бир жамоасига кўчиб ўтиши мумкин.
Mediaset нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли франциялик футболчига "Интер" клубидан қизқишлар пайдо бўлган. Ўз навбатида жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо билан можаро келтириб чиқарган футболчини "Милан" раҳбарияти ҳам таркибда олиб қолишни режалаштирмаяпти.
Маълумот учун, Бакойоконинг трансфери 35 млн еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсум “россонерилар” сафида жами 39та ўйинда иштирок этди ва 1та гол уришга эришди.
Фикрлар