Балотелли А Серияда ўйнаши учун маоши камайишига рози бўлиши керак

  • 23 июня, 2019, 00:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Италиялик ҳужумчи Марио Балотелли фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

Football Italia тарқатган хабарга кўра 28 ёшли ҳужумчига “Фиорентина” ва “Парма” клублари қизиқиш билдиришмоқда. Бироқ, ушбу жамоаларни футболчининг юқори маоши (4 млн евро) ўйлантирмоқда.

Энди Балотелли ушбу жамоалардан бири билан шартнмоа имзолаги учун маошининг камайишига рози бўлиши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли айни дамда “Марсель” футболчиси ҳисобланади. Аммо, 30 июнь куни томонлар ўртасидаги келишув ўз ниҳоясига етади ва футболчи эркин агентга айланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию