Балотелли "Боруссия Д" ва "Арсенал"дан тушган таклифларни рад қилди

“Ницца” собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли Италия “А” сериясига қайтишни режалаштирмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, футболчига “Рома”, “Женоа” ва “Парма” жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Шу сабаб Балотелли “Марсель”, Дортмунднинг “Боруссия” ва Лондоннинг “Арсенал” клубларидан тушган таклифларни рад қилмоқда.

Унинг агенти Мино Райола яқин вақт ичида итальян клублари билан музокаралар ўтказади. Шунингдек, “Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентис билан трансфер борасида гаплашади.

27 ёшли ҳужумчи Франция биринчи Лигасида 28 ўйинда 18 голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!