Балотелли: Ҳозир Туркия фуболи савияси А Сериядан деярли юқори

Италиялик ҳужумчи Марио Балотелли Туркия футболи ҳақида фикр билдирди. 

"Ўтган йили А Сериянинг бир нечта ўйинини томоша қилдим ва Туркия футболи билан таққосладим. Ҳозир Туркия фуболи савияси А Сериядан деярли юқори. Италия чемпионати ёмон эмас, лекин шунчаки бошқа лигалар ҳам ўсмоқда", - деди Марио.

Маълумот учун, Балотелли "Сьон"га ўтишидан аввал Туркия чемпионатида ўйнади. 2021/22 йилги мавсумда форвард "Адана Демирспор" сафида 19 та гол уриб, 6 та голга ассистентлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!