Балотелли "Наполи"да ўйнамоқчилигини айтди

  • 14 апреля, 2020, 10:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Брешия" клуби ҳужумчиси Марио Балотелли "Наполи"да ўйнаш истаги борлигини айтди.

“Наполи”да бахтли бўлган бўлардим, чиндан ҳам. Қизим “Наполи” мухлиси. Уни “Сан-Паоло”га олиб борганимда, у жудаям хурсанд бўлган”, - дейди Балотелли.

29 ёшли Балотелли жорий мавсум “Брешия” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию