Балотелли Шомуродов ўйнаган жамоага ўтиш арафасида
34 ёшли Марио Балотелли фаолияти “Женоа”да давом эттиришга яқин турибди. Sport Mediaset нашри хабар беришича томонлар яқин соатларда келишувга яқинлашишган.
Манбага маълум бўлишича, томонлар 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома тузишга келишишган.
“Адана Демирспор”ни тарк этган ҳужумчи ўтган мавсум 16 та учрашувда 7 та гол ва битта ассист қайт этган.
Эслатиб ўтамиз, футболчимиз Элдор Шомуродов "Женоа" сафида 31 та учрашувда 8 та гол ва битта голли узатма амалга оширган.
Фикрлар