Балотелли:
Ads

"Брешия" клубининг янги хужумчиси Марио Балотелли ўз қувончини яшириб ўтирмади.

"Ва ниҳоят, ўз шаҳримга қайтдим," - деб ёзиб қолдирди Балотеллининг ўзининг "Instagram" саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, италиялик форварднинг охирги жамоаси "Марсель" клуби эди.

Маълумот учун, сўнгги мавсумда у Франция чемпионатининг 15 та учрашувида майдонга тушиб, 8 та гол урган эди.