Балотелли ва Снейдер
Ads

Франциянинг “Ницца” клуби бош мураббийи Люсьен Фаврнинг сўзларига кўра жамоанинг янги аъзоси Уэсли Снейдер ва ҳужумчи Марио Балотелли ЕЧЛ плей-оффининг “Наполи”га қарши дастлабки баҳсини жароҳати сабаб ўтказиб юборишади.

Таъкидлаш керакки, юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала футболчи Франция чемпионатининг 2-турида “Труа” клубига қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборишган эди.

Бундан ташқари “Ницца”га Неапол шаҳрида бўлиб ўтадиган баҳсда мухлислари ҳам ёрдам бера олишмайди. Боиси, Италия ҳукумати ҳавфсизлик нуқтаи назаридан франциялик ишқибозларга чипта сотишни таъқиқлаган.