Балотелли хитойликларнинг супер таклифини нима учун рад этганини айтди
Ads

Янги мавсумни ҳам "Ницца"да ўтказишга қарор қилган ҳужумчи Марио Балотелли ўзига Хитой клубларидан супер таклифлар бўлганини, бироқ, у бунга рад жавоби бергани ҳақида айтиб ўтди.

“Мен хитойликлардан ажойиб таклиф олдим, лекин уни рад этдим. Ҳозир шунчаки футбол ўйнамоқчиман. Яқин 2 йил фаолиятимда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Мен Италия терма жамоас сафида Европа чемпионатида ўйнамоқчиман. Агар Хитойга кетсам, бу ниятим амалга ошмай қолиши мумкин. Мен футбол ўйнашни яхши кўраман, пуллар эса кейин келаверади”, - дейди италиялик футболчи.

Маълумот учун, Балотелли “Ницца” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 66та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 43та гол ёздириб қўйишга эришди.