Балотелли янги мавсумни қаерда бошлашини билмайди

Франциянинг “Ницца” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли айни дамда келажаги борасида ўйламаётгани ҳақида гапириб ўтди.

“Келажагим ҳақида ўйламаяпман. Чунки бор эътиборимни ҳозирги вазиятга қаратишим лозим деб ҳисоблайман. Тўғрисини айтсам, янги мавсумни қаерда бошлашимни билмайман”, - дейди италиялик ҳужумчи.

Маълумот учун, Балотелли ўтган мавсум “Ницца” сафида жами 38та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига нақд 26та тўп киритишга эришган. Хабарларга қараганда унга айни дамда "Рома" ва "Наполи" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!