Балотеллига Европада

Яқинда “Брешиа” жанжалкаш ҳужумчи Марио Балотелли билан шартномани бекор қилган ва уни клуб ҳудудига киритмаган эди.

Таниқли футбол агент Фурио Валькарежи Балотеллига футболдан кетиши кераклигини уқтирмоқда.

- Мен ўтган йили Мариога жамоа топиб беришим мумкин эди. Энди эса у футболдан кетиши керак, - деди Валькарежи.

Супер Марио  “Брешиа”гача “Манчестер Сити”, “Милан”, “Ливерпуль”, “Ницца” ва “Марсель”дан ҳам жанжал билан кетган. Ҳозир Европада унга иш таклиф қиладиган бирорта клуб қолмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)