Балотеллини Руминияга чорлашмоқда
У аввал, ҳозирги клуби билан можарони ҳал қилиб олиши керак.
“Брешия” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли фаолиятини Руминия чемпионатида давом эттириши мумкин.
29 ёшли италиялик футболчини мамлакатнинг амалдаги чемпиони – “ЧФР Клуж” клуби ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда. Юқоридаги манбага кўра, томонлар айни дамда музокараларни давом эттирмоқда.
Маълумот учун, Балотелли якунланган мавсум А Серияда 19 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол уришга эришди. Унинг трансфери эса 5,5 млн еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Брешия” клуби ва Балотелли ўртасидаги можаро ҳамон давом этмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар