Балотеллининг антиқа қилиқлари ҳақида эшитганмисиз?
Ads

"Балотелли жуда ҳам қизиқарли персонаж саналади. У доимо ҳаммани диққат марказида бўлишни истайдиган ўсмир каби ҳаракатларни амалга оширар эди. Бизнинг дам олиш хонамизда дартс ўйнаш мумкин эди. Одамлар дераза ёнидан ўтаётган вақтда уларга қарата ана шу ўйиннинг кичик найзачаларини отган эди.

Яна у бир марта Майк Ричардснинг жаҳлини чиқарган. Ричардс эса жуда ҳам бақувват йигит ва унинг бошини сапчадек узиб ташлашга ҳам тайёр бўлган эди", - деди Милнер.