Балотеллининг Португалияга қарши ўйнамаслиги аниқ бўлди
Ads

Италия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли бугун Португалияга қарши ўйинда иштирок этмайди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли ҳужумчи Польшага (1:1) қарши баҳсда ўзини бироз ноқулайис қилган.

Шунингдек, Италия терма жамоасига бугунги баҳсда Алессио Краньо, Давиде Дзаппакоста, Лоренцо Пеллегрини, Кристиано Бираги, Николо Дзаньоло ва Даниэле Руганилар ҳам ёрдам бера олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, Португалия – Италия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.