"Банияс" - "Насаф": Матнли трансляция

Осиё Чемпионлар лигасида плей-офф босқичидан ўрин олган "Банияс" - "Насаф" учрашувидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг. 



  • 90+3'

    Учрашув якунига етди. Мазкур баҳсда "аждарлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди. 

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Норчаев ўрнига Смайлагич, Бозоров ўрнига эса Давронов майдонга тушди. 

  • 85'

    "Аждарлар" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 81'

    "Насаф" рақиб ҳужумларини қийинчилик билан бўлса-да, қайтармоқда. 

  • 78'

    Мезбонлар яна ҳам катта куч билан олдинга ташланмоқда. 

  • 75'

    Жарима майдончаси ичида турган Алиқулов тўпни бош билан Норчаевга етказиб берди. Ҳусайн кучли ва аниқ зарбаси билан орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

  • 75'

    ГООООООООЛ! Ҳусайн Норчаев орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

  • 73'

    Хименеснинг зарбасини Эргашев ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

  • 71'

    "Банияс" у қанотдан бу қанотга тўпни узатган ҳолда, "Насаф" жарима майдони атрофида айланиб юрибди. Шундай бўлса-да, қаршиликлар рақиб зарба йўллашига йўл қўймаяпти. 

  • 69'

    "Насаф" таркибида ўзгариш: Шароф Муҳитдинов ўрнига Бахром Абдураҳимов майдонга тушди.  

  • 65'

    Мезбонлар таркибида ўзгариш: Элса Алмзи ўрнига Аҳмаб Рабиа майдонга тушди. 

  • 65'

    "Банияс" футболчиси Ҳамис Солиҳнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 63'

    "Насаф" рақиб жарима майдони атрофида кучли прессинг уюштирмоқда. 

  • 60'

    "Насаф" таркибида ўзгариш. Соловёв ўрнига Нуруллоев майдонга тушди. 

  • 58'

    Кураш майдон марказида кечмоқда. Ҳавфли ҳужумлар сони бироз камайди. 

  • 56'

    Соловёвга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди. 

  • 54'

    "Аждарлар" футболчиси Бозоров икки ҳимоячини ортда қолдириб, зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида. 

  • 52'

    Норчаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 50'

    Ўйин темпи жуда баланд. Мезбонлар борини бериб ҳужумга ўтмоқда. "Насаф" ҳимояланишига тўғри келяпти. 

  • 48'

    "Банияс" жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "аждарлар" 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 41'

    Мезбонлар бурчак зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 38'

    "Банияс"дан ўта ҳавфли ҳужум. "Насаф" ҳимоясида палапартилшик вужудга келди. "Аждарлар" бир амаллаб тўпни узоқлаштирди. 

  • 35'

    Хименес жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Умиджон Эргашев тўпни эгаллаб олди. 

  • 32'

    Хименес бир ўзи "Насаф" ҳимоячиларини чалғитиб ташлади ва кучли зарба йўллади. Бироз ноаниқ.

  • 29'

    Рақиблар голга тезкорлик билан реакция билдирди ва ҳужум уюштирди. "Аждарлар" ҳимоячилари қийинчилик билан тўпни қайтарди. 

  • 28'

    Соловёвнинг супер пасидан сўнг Насруллаев тўпни тўхтатмай рақиб дарвозасини жойлаб қўйди. 

  • 25'

    ГООООООООООООООЛ! Шерзод Насруллаев учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 

  • 24'

    Қаршиликлар майдон марказида ҳукмронлик қилмоқда.

  • 21'

    УХХХХХ! "Аждарлар"нинг икки футболчисида ажойиб имконият вужудга келди. Дастлаб, Ойбек Бозоров қанотдан ёриб кириб, зарба йўллади, лекин тўп рақиб ҳимоячиларига тегиб қолди. Сўнгра Норчаевнинг бош билан йўллаган зарбасига куч ҳамда аниқлик етишмади. 

  • 18'

    Майдон марзказида Станоевичга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 16'

    Насруллаевнинг ажойиб узатмасидан сўнг Норчаев бош билан зарба йўллади. Мезбонлар дарвозабонидан сейв. 

  • 14'

    "Банияс" футболчиси Гастон Суарес жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба йўллади. Умиджон Эргашев ўз ўрнида. 

  • 12'

    "Банияс" ҳавфли ҳужум уюштирди, бироқ ҳимоячилар ҳавфни бартараф этди. 

  • 9'

    "Банияс" футболчиси қанотдаги шеригини ажойиб тарзда тўп билан таъминлаётган эди. Бироқ Шерзод Насруллаев тўпни қайтариб юборди. 

  • 8'

    Станоевич қанотдан рақиб жарима майдонига кириб бораётган бир пайтда ҳимоячилар тўпни қайтарди. Марко тўп ҳимоячининг қўлига текканига иддао қилмоқда, бироқ ҳакамлар жим. 

  • 6'

    Рақиблар бурчак зарбаси амалга оширди. "Насаф" ҳимоячилари иккинчи қаватдаги курашда мағлуб бўлди, Умиджон Эргашев эса бош билан йўлланган зарбани қийинчилик билан эгаллаб олди. 

  • 5'

    "Банияс" ҳавфли ҳужум уюштирди. Дарвозабон Умиджон Эргашев тўпни қайтарди. 

  • 2'

    "Аждарлар" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Тўп ёнида Станоевич. 

  • 1'

    Илк дақиқаданоқ "Насаф" ҳужумга ўтди. 

  • 1'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган "Банияс" - "Насаф" учрашуви бошланди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jasur sultonov
15/03/2022 22:41
Факат охиригача
&
Турсунов Рамазон
15/03/2022 22:18
Зурлигингни хаммага курсат.Узбекистонга ягона зур камандасан.Олга Насаф.
&
Турсунов Рамазон
15/03/2022 22:10
Олга Насаф омад ер булсин.
&
Турсунов Рамазон
15/03/2022 22:14
Куролмаганларга узингни курсат.