Бақоев жамоасининг мағлубиятига изоҳ берди
Cоcа-Cоlа Суперлига 22-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Сурхон” (0:1) ўйинидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев жамоаси қийин учрашувлардан сўнг ҳали ўзига келмаганини айтди:
“Ўйин бошида гол қўйиб юбориб, кейин вазиятни ўнглай олмадик. Вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик”, - деди Бақоев.
“Футболда шунақаси бўлиб туради, гол урмасанг юта олмайсан. Футболчиларим сўнгги ўйинлардан кейин ҳамон жисмоний ва руҳий жиҳатдан толиқиб қолишди”, - деди "бўрилар" устози.
Фикрлар