Барча жаҳон чемпионатларида совриндор бўлган боксчиларимиз билан танишинг
Бугун, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, терма жамоамиз ушбу турнирда муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Ўзига ҳос тарих ҳам ярата олишди. Сабаби, илк бор жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга кирита олдилар. Қолаверса, ўзбек бокси тарихида биринчи бор учта олтин медалга эга чиқишди. Катта эҳтимол билан медаллар сони бўйича ҳам рекорд ўрнатиши мумкин эди. Лекин ушбу жаҳон чемпионатидан бошлаб, боксчилар ғолиблик учун 8 вазн тоифасида жанг олиб боришди. Авваллари эса, маълумки 10 та вазн тоифасида ўтказилар эди. Шундай бўлсада 5 та медални қўлга кирита олишди. Фақат, 2015-2017 йилларда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида боксчиларимиз мос равишда 6 тадан медалларни қўлга кирита олишган эди.
Биз, мустақилликка эришганимиздан сўнг, ўтказилган барча жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган боксчиларимизни эътиборингизга ҳавола этамиз. Йиллар давомида вазн тоифалари алмашиб, ўзгаришлар юзага келиб турган, бунга қуйида ўзингиз гувоҳ бўласиз!
1993 йил
-51 кг
Хикматулло Аҳмедов – кумуш,
1995 йил
-75 кг
Дилшод Ёрбеков – бронза,
1997 йил
-91 кг Руслан Чагаев – олтин
1999 йил
-57 кг
Тўлқинбой Турғунов- кумуш,
63.5 кг
Мухаммадқодир Абдуллаев – олтин,
-75 кг
Ўткирбек Ҳайдаров - олтин.
2001 йил
-67 кг
Шерзод Ҳусанов – бронза.
-75 кг
Ўткирбек Ҳайдаров –кумуш,
+91 кг
Руслан Чагаев – олтин,
2003 йил
54 кг
Баҳодиржон Султонов – бронза,
-69 кг
Шерзод Ҳусанов – кумуш,
+91
Рустам Саидов – бронза.
2005 йил
-64 кг
Дилшод Махмудов –кумуш,
-81 кг
Ўткирбек Ҳайдаров – бронза,
-91 кг
Жасур Матчанов – бронза,
2007 йил
-81 кг
Аббос Атоев – олтин.
2009 йил
-57 кг
Баҳодиржон Султонов –бронза.
-69 кг
Ботиржон Махмудов –бронза,
-75
Аббос Атоев –олтин,
- 81
Элшод Расулов –кумуш,
2011 йил
-52 кг
Жасурбек Латипов- бронза,
- 81 кг
Элшод Расулов – бронза.
2013 йил
-52 кг
Жасурбек Латипов –кумуш,
-81 кг
Ойбек Мамазулунов – бронза,
2015 йил
-56 кг
Муроджон Аҳмадалиев –кумуш,
-60 кг
Элнур Абдураимов- бронза,
-64 кг
Фазлиддин Ғойибназаров –кумуш,
-75 кг
Бектемир Мелиқўзиев – кумуш,
-81 кг
Элшод Расулов – бронза,
+91
Баҳодир Жалолов –бронза.
2017 йил
-49 кг
Ҳасанбой Дўстматов – кумуш,
-52 кг
Жасурбек Латипов –кумуш,
-64 кг
Иқболжон Холдоров –кумуш,
-69 кг
Шаҳрам Ғиёсов- олтин,
-81 кг
Бектемир Мелиқўзиев – бронза,
-91 кг
Санжар Турсунов – бронза,
2019 йил
-52 кг
Шаҳобиддин Зоиров –олтин,
-57 кг
Миразиз Мирзахалилов – олтин,
-69 кг
Бобоусмон Ботуров –бронза,
-81 кг
Дилшодбек Рўзметов – кумуш,
+91 кг
Баҳодир Жалолов – олтин.
Жами: 41 та медал, уларнинг 11 таси олтин, 14 та кумуш ва 17 бронза.
Аҳмадбек ЭШМАТОВ тайёрлади.
Фикрлар