Испания Ла Лигаси 10-тури доирасидаги "Барселона" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар вакили ирқий ҳақоратга учради.

Ла Лига расмий саҳифаси маълумотига кўра, "Камп Ноу"га йиғилган мухлислар Винисиус Жуниорга нисбатан ирқчилик қилган. Ташкилот вакиллари воқеа юзасидан Барселона шаҳри прокуратурасига хабар беради.

"Винисиусни маҳаллий мухлис ирқий ҳақорат қилди. Ла Лига жиноят ҳақида прокуратурага мурожаат қилади. Лига кўп йиллардан бери бунга қарши курашиб, ижобий қадриятларни тарғиб қилмоқда",-дейилади Ла Лига баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, "эл-классико"да мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Учрашувни асосий таркибда бошлаган бразилиялик футболчи 87-дақиқада захирага олинган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию