
“Барса” 150 миллион евро турадиган юлдузни нишонга олди
“Барселона” президенти Жоан Лапорта бир неча кун аввал клубнинг молиявий муаммоларини бартараф этгани ва иқтисодий қийинчиликлар ортда қолганини маълум қилган эди.
Энди бу янгилик ортидан каталонияликлар қимматбаҳо трансферларга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқала бошлади.
“Барселона” яқин келажакда Роберт Левандовскининг ўрнини боса оладиган ҳужумчи қидираётгани ҳақида кўп ёзиляпти. Нишондаги номзодлар қаторига “Ньюкасл” тўпурари Александер Исаак ҳам қўшилди.
Швед ҳужумчиси бош мураббий Эдди Хоу қўл остида гол-машинасига айланди. Жорий мавсумнинг дастлабки 22 та ўйинида Исаак 15 та гл ва тўртта ассист муаллифи бўлди.
“Ньюкасл” ўз ҳужумчисини осонликча қўйиб юбормайди. Тўпурарни олишни истаган клублар 150 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши талаб этилади.
Фикрлар