«Барса» 50 млн евро эвазига Ферранни «ПСЖ»га сотишга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» Ферран Торресни 50 миллион евро эвазига «ПСЖ»га сотишга тайёр.

Sport нашри хабарига кўра, ҳужумчи Париж клуби билан музокараларни якуний босқичга олиб чиқди. Каталония жамоаси футболчининг кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас, аммо унинг трансфер қийматини қаттиқ ҳимоя қилиш ниятида ва нархни пасайтириш режаси йўқ.

«ПСЖ» Торресни ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. Луис Энрике марказда ҳам, қанотларда ҳам ўйнай оладиган универсал форвардни қўлга киритишни истамоқда ва у Испания терма жамоасида бирга ишлаган футболчига шахсан қизиқиш билдирган.

Ферраннинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси яна бир йилга мўлжалланган. Шу билан бирга, келишувни узайтириш бўйича музокаралар ҳозирча жиддий силжишсиз қолмоқда.Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида «ПСЖ» 26 ёшли ҳужумчи учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда тахминан 45 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Барселона» эса камида 50 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган.

Торреснинг сотилиши каталонияликларга «Манчестер Сити» ҳужумчиси Хулиан Альварес трансфери устида ишлашда молиявий имкониятларни кенгайтиришга ёрдам бериши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!