
"Барса" 500 минглик футболчини 100 миллион еврога баҳолади
“Барселона” расмий сайти сенегаллик 18 ёшли ҳимоячи Мусса Ндиайени билан шартнома тузилганини эълон қилди.
Ўз юртида “Aspire Academy Dreams” футбол академиясида тарбияланган футболчини каталонияликлар 500 минг еврога сотиб олди.
Ндиайе “Барселона” билан уч йиллик шартнома имзолади. Клуб бу келишувни яна икки йилга узайтириш ҳуқуқини сақлаб қолди. “Барселона” ёш ҳимоячи билан шартнома имзолаш билан бирга унинг нархини 100 миллион евро қилиб белгилади.
Мусса Ндиайе ҳимоя маркази ва чап қанотда ишончли ўйнай олади. У 2019 йилда ўтказилган Африка Миллатлари кубогида турнирнинг энг яхши ёш футболчиси, деб эътироф этилган эди.
Фикрлар