“Барса” афсонаси бизда ўйнаб юрибди
ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш жамоанинг аргентиналик легионери Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
- Мени Мессининг бу мавсум кўрсатаётгани ўйини тўлиқ қониқтирмоқда. Лионель – “Барселона” афсонаси.
У ўзи учун бегона шаҳарга келди, умуман бошқача ўйин усулини кўрди, турли рақибларга дуч келди.
Энди ҳозирги мавсумга келиб, сафимизда аввалги даражасига қайта олган Лионель Месси борлигидан бахтиёрмиз, - деди Луиш Кампуш.
Мессининг парижликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Клуб раҳбарияти унга янги битим беришни режалаштирган.
Фикрлар