“Барса” афсонаси жамоага қайтади
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес билан бирга ўйнаган ва айни пайтда футболчилик фаолиятини давом эттираётган Андрес Иньеста Каталонияга қайтишга тайёрлигини билдирди.
Loxpex нашрининг хабар беришича, испаниялик ярим ҳимоячи яқин келажакда “Барселона” тизимида ишлашни режалаштиряпти. У жамоага ўйитнчи сифатида эмас, балки спорт директори лавомизимини эгаллашни режалаштирган.
Япония чемпионатида “Вессел Кобе” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Иньестанинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача амал қилади.
Иньеста “Барселона”да ўйнаган даврида жами 32 та совринни қўлга киритган. Шунингдек, Испания терма жамоаси таркибида жаҳон ва қитъа чемпиони бўлган.
Фикрлар