“Барса” Англия грандига ўз тўпурари нархини айтди

Европа матбуотининг ёзишича, “Челси” Испания чемпионатида порлаётган Рафиньяни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

“Барселона” раҳбарияти “аристократлар”нинг қизиқишини инобатга олиб, бразилиялик ҳужумкор футболчига нарх белгилади.

“Челси” Рафинья учун “Барселона”га 85 миллион евро таклиф қилгани айтилмоқда. Бироқ бу сумма испан грандини қониқтиргани йўқ.

Каталонияликлар 27 ёшли ўйинчини 100 миллион евродан камига қўйиб юбормаслигини маълум қилди.

Рафинья “Барселона”га келгунга қадар икки мавсум давомида Англия чемпионатида “Лидс Юнайтед” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Каталонияликлар бу ўйинчи учун 58 миллион евро тўлаган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!