“Барса” АПЛдан ҳимоячи танлади

“Барселона” ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда. The Touchline нашри маълумотига кўра, Каталония клуби “Борнмут” ҳимоячиси Маркос Сенесининг имкониятларини юқори баҳолаяпти.

Бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг фикрича, Сенеси ўтган мавсумда жамоада ўйнаган Иньиго Мартинесга ўхшайди.

“Барселона” 28 ёшли аргентиналик футболчини “Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастонига нисбатан арзонроқ альтернатив сифатида кўрмоқда.

Сенесининг “Борнмут” билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Шу боис ёзда уни эркин агент сифатида қўлга киритиш имконияти бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!