“Барса” ашаддий рақибдан футболчи сўраяпти

Ҳимоячилар муаммосига дуч келган “Барселона” раҳбарияти Ла Лигадаги ашаддий рақобатчиларидан ҳисобланган “Атлетико” футболчисини ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Каталонияликлар Мадрид клуби сафида ўйнаётган бразилиялик Фелипе Аугустони ҳимоядаги кемтикларни ёпишига ишонмоқда. Улар 31 ёшли легионерни мавсум охиригача ижарага олмоқчи.

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне жамоа учта мусобақада ғолиблик учун курашишни мақсад қилгани боис ишонган футболчиларидан бирини қўйиб юборишни истамаяпти. Лекин клуб раҳбарияти Фелипе учун каталонияликлар каттароқ маблағ тўласа, футболчини жўнатишга розилик берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!