“Барса” беш футболчи масаласини ҳал қилади

“Барселона” мутасаддилари асосий таркибдаги беш нафар футболчи билан ўзаро ҳамкорлик бўйича музокара ўтказмоқда.

Клуб Френки де Йонг, Рональд Араухо, Педри, Фермином Лопес ва Марк Берналь вакилларини суҳбатга чақирди. Бу футболчилардан тўрт нафарининг шартномаси икки йилдан кейин тугайди. Фақатгина Фермин Лопес 2027 йилнинг ёзигача клуб билан боғланган.

“Барселона” ўтган ёзда катта маош олаётган Френки де Йонг ва Рональд Араухони сотиб юборишга уринганди. Жароҳати туфайли жамоага ёрдам бера олмаган ҳар икки ўйинчи Каталониядан кетишдан бош тортмоқда.

Mundo Deportivo нашрининг таъкидлашича, бу ўйинчилар клуб талаблари асосидаги шартномага кўнмаса, ёзги трансферлар вақтида сотиб юборилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!