"Барса" бир евро сарфламай, тўрт футболчини олмоқчи

“Барселона” раҳбарияти жамоанинг молиявий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ёзда асосан эркин агентга айланадиган футболчилар билан тузишни мақсад қилган. Мавсум охирида шартномаси якунланадиган ўйинчилар билан январдан бошлаб, музокара ўтказишга рухсат берилади.

Бош мураббий Рональд Куман ўз жамоалари билан ҳамкорлик мажбуриятлари тўхтайдиган  Жоржиньо Вейналдум, Эрик Гарсия ва Мемфис Депайни кутаётгани барчага маълум. Энди улар қаторига Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Мартен де Рон ҳам қўшилди.

Мартеннинг “Аталанта” билан ўзаро битими якунланиш арафасида турибди. Футболчининг ўзи ҳам қадрдон устози чақирувига биноан, “Барселона”да тўп тепиш имконини қўлдан чиқармоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!