“Барса”: Бизга бунақа футболчи керак эмас!
“Манчестер Юнайтед”га Рубен Аморим бош мураббий этиб тайинланганидан кейин клубдан кетишга бел боғлаган Алехандро Гарначо ўзига янги жамоа топиши керак.
20 ёшли аргентиналик футболчининг агентлари унинг хизматини “Барселона”га таклиф қилди. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бу таклиф қилмаган ва жамоасида Гарначога ўрин йўқ эканини очиқ айтган.
Таъкидланишича, каталонияликларни “Бавария”нинг икки вакили – Йозуа Киммих ва Жамол Мусиала қизиқтирмоқда.
Гарначонинг манчестерликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача давом этади. Аввалги мураббийлар бу ўйинчини жамоанинг келажаги сифатида қадрлаб келган. Бироқ Аморим Гарначонинг иқтидорига эътибор қаратгани йўқ.
Фикрлар