"Барса" бразилиялик вингер трансфери учун ўз футболчисидан воз кечишга тайёр

"Барселона "жамоаси "Лидс" вингери Рафиньяга ҳамон қизиқиш билдирмоқда. 

25 ёшли бразилиялик футболчини трансферига "кўк-анорранглилар" ўз ҳимоячиси Оскар Мингесани ҳам қўшишга тайёр, дея хабар бермоқда Sport.es нашри. 

Манбанинг маълум қилишича, инглиз клуби аллақачон каталонияликлардан кам ўйин амалиётига эга 22 ёшли испаниялик ҳақида маълумот сўраган. 

Эслатиб ўтамиз, "Лидс" "Барса"нинг 35 миллион евролик таклифини рад этганди. Улар ўз етакчиси учун 75 миллион евро олишни истамоқда. 

Маълумот ўрнида, 25 ёшли ўйинчи жорий мавсум барча турнирлар доирасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ҳамда 3 та ассистни ўз номига ёздириб қўйган. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!