“Барса” бу футболчи Холанддан зўрлигига ишонмоқда
“Барселона” раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу борада каталониялик мутасаддилар бир неча футболчилар билан музокара олиб бормоқда.
Каталонияликлар нишонида турган ҳужумчилар орасида Дониэлл Молен ҳам бор. Рональд Куман “Барса”га мана шу 22 ёшли ҳамюртини олиб келинишини истаяпти. Нидерландиялик мутахассис агар клуб раҳбарияти “Борусссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандни қўлга кирита олмаса, норвегиялик ҳужумчи ўрнини айнан Мален босишига ишонмоқда.
ПСВ қатор грандлар ўз сафига чорлаётган Маленни 30 миллион еврога баҳолаган. Бу футболчи Нидерландия чемпионатида 30 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 17 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига еттита голли пас узатди.
Фикрлар