“Барса” бу нархга Гризманни сотмади
“Барселона” футболчиси ҳисобоанган Антуан Гризманн ижара асосида “Атлетико”да ўйнаб юрибди. Мадридликларда франциялик форвардни сотиб олиш ҳуқуқи бор.
Томонлар келишувига кўра, Гризманн “Атлетико”да фоиз ўйинларда қатнашса, уни 40 миллион еврога сотиб олиш мажбурияти юзага келади. Мадридликлар бу опция ишга тушиб кетмаслиги учун тўпурарнинг ўйинлари вақти ва сонини чегаралаб турибди.
Гризманнинг ўзи ҳар икки клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, трансфер борасида келишиб олишни сўради.
“Атлетико” 31 ёшли футболчи учун каталонияликларга 15 миллион евро бу суммани уч йил давомида тўлаб боришни таклиф қилиб, рад жавобини олди.
Фикрлар