“Барса” бу трансферни кўтара олмайди
Таниқли журналист Жерард Ромеронинг маълум қилишича, “Челси” ҳимоячиси Рис Жеймсни испан грандлари – “Реал” ва “Барселона” ўз сафида кўрмоқчи.
Манбанинг таъкидлашича, каталонияликлар Рис Жеймс ёрдамида ўнг қанот ҳимоячисни мустаҳкамлашни режа қилмоқда. Мадридликлардан фарқли равишда “Барселона”да молиявий инқироз давом этяпти.
Рис Жеймс Англиянинг энг қимматбаҳо ўйинчиларидан ҳисобланади. Унинг трансфер нархи 70 миллион еврога тенг. Каталонияликлар бу суммани кўтара олмайди.
“Барселона” мутасаддилари Жеймс трансферини 50 миллион еврога амалга оширишга уриняпти. “Аристократлар” 23 ёшли тарбияланувчисини узоқроқ муддат ўз сафида олиб қолмоқчи. Раҳбарият ўйинчига 2028 йилнинг ярмигача жавом этадиган янги битим бермоқчи.
“Барселона” бош мураббийи Хви Эрнандес Рис Жеймс билан шахсан гаплашиб, уни Лондондан Каталонияга кўчиб ўтишга кўндиришига ишонмоқда.
Фикрлар