“Барса” “Челси” уларнинг футболчисини йўлдан ураётганидан норози

  • 3 декабрь, 2021, 09:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” мутасаддилари “Челси” марказий ҳимоячи Рональд Араухони қўлга киритиш ҳаракатларини фаоллаштирганидан безовта бўла бошлади.

Tecno

Томас Тухель уругвайлик футболчи “аристократлар”нинг мудофаа салоҳиятини оширишига ишонмоқда. Германиялик мураббий Араухо билан шахсан боғланиб, уни “Стэмфорд Бридж”га таклиф қилди.

 “Челси” устозининг бу ҳаракати Араухо билан янги битим бўйича музокара бошлаш арафасида турган Каталония клуби раҳбариятига маъқул келмади.

Лондон клуби эса, Араухо трансферини 40 миллион еврога ҳал қилмоқчи. Чунки ҳимоячининг шартномаси 2023 йил ёзида якунланиши уни арзонроқ маблағ эвазига қўлга киритиш имконини беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!