Асосий мазмунга ўтиш

“Барса” чемпионатни Мессисиз бошлайди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Мессининг бошқа иши бор

Лионель Месси 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувида қатнашиши туфайли Ла Лиганинг дастлабки учта учрашувини ўтказиб юборади.

Айни пайтда Аргентина миллий терма жамоаси мураббийлар штаби муҳим учрашувларга Мессини чақиришни режалаштирмоқда.

Пандемия давридаги расмий протоколга кўра, бошқа мамлакатдан келган ҳар бир одам икки ҳафталик карантинда ўтириши керак. Месси терма жамоадан таклиф олса, Аргентинага саралаш мусобақаси бошланишидан камида икки ҳафта олдин бориши ва карантинда ўтиришга мажбур бўлади.

Агар Месси терма жамоага ёрдам берадиган бўлса, Ла Лиганинг “Вильярреал”, “Сельта”, ва “Севилья”га қарши учрашувларини ўтказиб юборади.

Куман: Месси мен билан эмас, клуб билан жанжаллашган

Бартомеудан Мессига навбатдаги зарба

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ