“Барса” энди Англиядан катта трансферни амалга оширмоқчи
“Барселона” раҳбарияти ёзга қўйилган трансфер нишонларидан бири Даниэль Ольмони ўз сафига қўшиб олди.
Таниқли журналист Тони Хуанмартининг ёзишича, бу гал каталонияликлар Англия трансфер бозорига оралади. Улар “Челси” ўйинчиси Карни Чуквуэмекани таркибга қўшиб олиш бўйича иш бошлаган.
20 ёшли ярим ҳимоячи “аристократлар”нинг асосий таркибига кира олмаяпти ва шу боис “Барселона”га кўчиб ўтиб, омадини Испания чемпионатида синаб кўришга қарши эмас.
Англиялик футболчи аслида “Астон Вилла” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Челси” уни икки йил муқаддам 18 миллион еврога трансфер қилганди.
Марказий ярим ҳимоячи “Челси”га келганидан бери турли турнирларда 27 маротаба майдонга тушиб, иккита гол ва битта ассист муаллифи бўлган.
Фикрлар