"Барса" етакчиси мавсум сўнггида жамоадан кетмоқчи

“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс 2022/23-йилги мавсум якунида жамоани тарк этишга қарор қилди.

"El Nacional" нашри хабарига кўра, футболчи клуб раҳбарияти билан жамоадаги келажаги борасида музокаралар олиб борган.

Манба ёзилишича, 34 ёшли футболчи мавум якунида "Барса" билан янги шартнома имзоламоқчи эмаслигини ва клубни тарк этишни истаётганини айтган.

Бускетс каталонияликлар сафида 2008 йилдан бери тўп тепиб келади. Унинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!