“Барса” Фатидан зўр вундеркинд топди
“Барселона” мухлислари ёш ҳужумчи Ансу Фатининг ўйинидан ҳайратланаётган бир пайтда каталонияликлар скаутлари янги вундеркинд топди.
“Валенсия” сафида дебютини ўтказган 17 ёшли Юнус Муса кўплаб грандлар қатори “Барселона”нинг ҳам нишонига тушди. Англиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лигада еттита ўйинда майдонга тушиб, голлари ҳисобини очишга ҳам эришди.
Айни пайтда Юнус Мусага “Барселона”дан ташқари, “Реал”, “Боруссия Д”, ва “Ливерпуль” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Каталонияликлар Мусани қишки трансферлар вақтида тўлиқ сотиб олмоқчи.
Фикрлар