"Барса" Френки де Йонг ўрнига бошқа футболчи олади
«Барселона» жароҳат олган ярим ҳимоячи Френки де Йонг ўрнига Марокаш терма жамоаси ва «Жирона» ярим ҳимоячиси Аззедин Унаини олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 26 ёшли футболчига фақат «Барселона» эмас, яна бир неча жамоа даъвогарлик қилмоқда. Шунга қарамай, Унаи ҳозирча келажаги борасида якуний қарор қабул қилмаган.
Аззедин Унаи 2026 йилги жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоаси таркибида олти ўйинда майдонга тушиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этган. Марокаш терма жамоаси мусобақада 1/4 финалгача етиб борган.
Ўтган мавсумда Унаи барча мусобақалар ҳисобга олинганда 24 та учрашувда иштирок этди. Ушбу ўйинларда бешта гол урди ва учта голли узатма муаллифига айланди. Футболчининг «Жирона» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Аззедин Унаининг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар