“Барса” футболчи танлади
“Барселона” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида жамоа ҳимоя чизиғини мустаҳкамлайдиган футболчи сифатида “Боруссия М” ҳимоячиси Маттиас Гинтерни нишонга олди.
Каталонияликлар Германия терма жамоаси аъзосини тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда. Бунинг учун клуб франциялик ҳимоячи Самюэль Умтитидан қутилиши керак бўлади.
Таъкидлаш жоизки, “Барселона” мутасаддилари анча пайтдан бери Умтитига харидор топа олмаяпти.
Маттиас Гинтернинг мёнхенгладбахликлар билан амалдаги шартномаси келаси йили якунланади. 27 ёшли ҳимоячи битимни узайтирмоқчи эмас ва фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиришни истамоқда.
Фикрлар