“Барса” футболчидан воз кечди, у Англияга кетмоқчи
“Барселона” мутасаддилари янги мавсумда Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги мураббийлар штабига керак бўлмаслигини мумкин бўлган айрим ўйинчилардан қутилмоқчи.
Хусусан, 27 ёшли қанот ҳужумчиси Рафинья ҳам сотиб юборилади. Sport.es сайти бразилиялик ўйинчининг трансфери клубга 50 миллион еврога яқин сумма олиб келиши кутилаётганини ёзди.
Рафиньянинг ўзи Англия Пемьер-лигасига қайтмоқчи. У “Барселлна”га келгунга қадар 2020-2022 йиллар давомида “Лидс” сафида тўп тепган.
Бу футболчига клуб раҳбарияти Нико Уильямсни олига ҳаракат қилаётгани ёқмаяпти. Чунки бу ўйинчи келиши билан Рафинья таркибдаги жойини йўқотади.
Фикрлар