“Барса” футболчини трансферга қўйди
“Барселона”ни Испания чемпионига айлантирган Хави Эрнандес таркибни тозалаш ишларини ҳам давом эттирмоқда.
Бош мураббий талаби билан клуб раҳбарияти марказий ҳимоячи Эрик Герсияни ҳам трансферга қўйди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, исталган клуб 22 ёшли футболчини 10 миллион евро эвазига трансфер қилиши мумкин.
Испаниялик ҳимоячи каталонияликлар сафига икки йил муқаддам “Манчестер Сити”дан кўчиб ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган.
Фикрлар