"Барса" футболчиси ҳаяжонда эканлиги яширмади

"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунде Каталония клубининг Чемпионлар лигаси гуруҳидан чиқиш имкониятларини баҳолади.

"C" гуруҳида "Барса" "Бавария", "Интер" ва "Виктория" билан куч синашади.

“Бизда гуруҳдан чиқиш учун ажойиб имконият борлигини биламиз. Аммо квартетдан яхши жамоалар ўрин олгани учун жуда рақобатли ва қийин учрашувлар бўлиши кутилмоқда. Мен ҳаяжондаман, чунки олдинда муҳим беллашувлар кутиб турибди.

Бизда кўплаб иқтидорли футболчилардан иборат яхши жамоа бор ва ишонаманки, рақиблар учун кўп хавф туғдира оламиз. Кўплаб жамоалар бизнинг имкониятимизни юқори баҳолаб, ўйинга муҳим тайёргарлик кўраётганига шубҳа йўқ. Буни ҳис қиляпмиз”, - дея футболчининг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!