“Барса” футболчиси иккита зўр клубдан таклиф олди

Ўтган ёзда “Ювентус”дан “Барселона”га кўчиб ўтган плеймейкер Миралем Пьянич Испанияда ўзи кутган даражада ўйин кўрсата олмаяпти. Шунга қарамай,  бир неча қудратли клублар босниялик ярим ҳимоячини ўз сафига чорламоқда.

Маълумотларга қараганда, Миралем Пьяничга Чемпионлар лигаси финалига йўлланма олган “Челси” ва муддатидан олдин Италия чемпионлигига сазовор бўлган “Интер” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман 31 ёшли ярим ҳимоячига у қадар ишонч билдирмаяпти. Шу боис фуболчининг ўзи ҳам янги жамоага ўтишга қарши эмас.

Пьянич жорий мавсумда Ла Лигада атиги 17 та учрашувда майдонга тушиб, ўзини кўрсата олгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!